Германиянинг ғарбий қисмида юз берган кучли сув тошқини оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб одамлар бедарак йўқолган. Бу ҳақда Германиянинг «Focus» нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, ўнлаб уйлар ва автоуловлар сув остида қолган, кўчаларда катта миқдорда сув тўпланиб қолиши натижасида ҳаракат тўхтаб қолган. 200 мингдан ортиқ аҳоли электр таъминотисиз қолган.
Тошқин Шимолий Рейн-Вестфалия ва Рейнланд-Пфальц федерал ерларида содир бўлган.
Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқ тошқин талофатларини бартараф этиш ва тиклаш жараёнида ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.