Толибон Россия Федерацияси билан санкцияларни бекор қилиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ҳаракат сиёсий идорасининг расмий вакили Суҳеил Шаҳин Москвадаги музокаралардан сўнг хабар қилди.
Маълумки, 8-9 июль кунлари Толибон делегацияси Россия пойтахтига ташриф буюрган эди. Ҳаракат вакиллари Россиянинг Aфғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов билан учрашган. Хусусан, учрашувда толиблар ундан санкцияларни бекор қилишни сўраган.
Мазкур учрашувдаги воқеалар тафсилоти энди маълум қилинмоқда.
– Биз Россия расмийларидан Толибонни санкциялар рўйхатидан чиқаришини сўрадик, – деди Шаҳин журналистларга.
Aввалроқ Толибон 2020 йилда AҚШ билан келишувга эришган. Ўшанда Ҳаракат ташкилоти «қора рўйхатлар» дан чиқарилиши ҳақида эълон қилинган эди.
Толибон хабар беришича, Вашингтон ушбу масала юзасидан иш бошлаган.
Шу билан бирга, Кабулов оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида, Ҳаракат сиёсий идорасига нисбатан санкцияларни бекор қилиш учун ҳали олд шартлар мавжуд эмаслигини айтди.
Унинг таъкидлашича, толибларни санкциялар рўйхатидан олиб ташлаш фақат афғон томонлари ўртасидаги музокаралар билан бошланиши мумкин.
РИА НОВОСТИ