Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 6 июль ҳолатига кўра, 114 минг 39 нафарга етган.
ССВ маълумотига мувофиқ, ўтган кеча-кундузда мамлакатнинг истисносиз барча ҳудудларида 471 киши коронавирус юқтириб олган. Айни пайтда сешанба куни яна 195 нафар кишида пневмония аниқланган.
Кеча кун давомида Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида 327 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 109 минг 676 нафарга етган.
Вазирлик 6 июль куни коронавирусга чалинган беморлардан яна 4 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 758 нафарга етганини қўшимча қилган.