Ўзбекистонда 6 июль куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб 136 288 доза COVID-19’га қарши вакцина қўлланилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Улардан 93 358 дозаси биринчи босқичда, 20 916 дозаси иккинчи босқичда ҳамда 22 014 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Фото: ССВ матбуот хизмати Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 4 361 222 доза вакцинадан фойдаланилган, уларнинг 1 348 382 дозаси иккинчи ва 422 220 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 2 590 620 кишини ташкил этмоқда. 6 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Наманган вилояти (21 329 доза), Фарғона вилояти (20 821 доза), Андижон вилояти (20 633 доза) банд қилди. Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар Наманган вилоятида 535 872 доза, Фарғона вилоятида 515 597 доза, Андижон вилоятида 497 478 дозани ташкил қилмоқда.