Россиянинг юк ташувчи фазо кемаси 30 июнь куни Қозоғистоннинг Бойқўнғир аэродромидан коинотга учирилди.
"Прогресс МС-17" кемасини коинотга 9 дақиқа ичида"Союз" ракетаси олиб чиқди. Кема Халқаро коинот станцияси билан икки кундан сўнг туташтирилиши лозим.
Учувчисиз бошқариладиган мазкур кема Халқаро коинот станциясида ишлаётган 7 фазогир учун озиқ-овқат, сув, ёнилғи ва бошқа зарур маҳсулотларни етказиб беради.