Фото: «Depositphotos.com» Британиялик тадқиқотчилар фақат эмланган одамларда учрайдиган коронавирус белгисини аниқладилар. Бу ҳақда Express нашри хабар бермоқда. COVID-19 тадқиқ этиш ва аломатларини кузатувчи дунёдаги энг йирик дастур ҳисобланган ZOE COVID Symptom Study маълумотларига кўра, эмланган одамларда инфекция тез-тез аксириш орқали намоён бўлади. «Гарчи COVID-19 билан касалланган кўплаб одамлар аксирса-да, бу 100% аломат ҳисобланмайди. Бу жуда кўп учрайдиган ҳодиса, айниқса, илиқ мавсумда кузатилади», — дея қўшимча қилди тадқиқотчилар. Шу боис, эмланган бўлсангиз ва аксириш тезлашганини пайқасангиз, бу аллергия бўлмаслиги эҳтимоли бор. «Aгар эмланган бўлсангиз ва ҳеч қандай сабабсиз аксира бошласангиз, уйда қолишингиз ва COVID-19 га тест топширишингиз зарур. Айниқса, вирусни юқтириш хавфи юқори бўлган одамлар билан яшасангиз ёки улар билан бирга ишласангиз, эътиборли бўлиш талаб этилади», — дея хулоса қилишган тадқиқот муаллифлари.