Саудия Aрабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Aл Сауд қиролликнинг қарздорлиги сабабли қамоққа олинган 150 дан ортиқ аҳолисига кредитларини тўлаш учун 13 млн Саудия риалини (деярли 3,5 млн доллар) ажратди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Унга кўра, бу пуллар муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ажратилган. Валиаҳд шаҳзода томонидан яна 87 млн риял (23 млн доллардан ортиқ) хайрия қилинди.