Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида коррупцион ҳаракатни фош этишди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, Бухоро шаҳар Фатхобод кўчасида яшовчи, 1967 йилда туғилган Бухоро шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти директори Р.С. исмли аёл хизмат мавқеидан фойдаланганмоқчи бўлган.
У 2 нафар фуқарони раҳбарлиги остидаги мактабгача таълим ташкилотига 0,25 штат бирлиги асосида тарбиячи вазифасига ишга қабул қилиш эвазига 400 АҚШ доллари беришни таъмагирлик қилиб, ўз қизи орқали фуқаро М.Р. дан кимёвий ишлов берилган пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.