Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 13.06.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Тожиахмедовдан удирувчи Рахмонованинг фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ой иш хақи ва бошқа даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган. Ижро ҳужжатига асосан Бюронинг Булоқбоши туман бўлими иш юритувига келиб тушган вақтдан ижро иши қўзғатилиб алимент пуллари ойма-ой тўлиқ ундириб келинган. Бюро ходимлари тарафлар билан доимий равишда тушунтиришлар олиб борилиши натижасида ҳали қонуний ажрашмаган лекин ажрашиш арафасида турган оиланинг бутлиги сақлаб қолинишига эришилди.