Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзавиация» агентлиги томонидан 2021 йил 15 апрелда Туркия Республикасининг «Turkish Airlines» авиакомпаниясига Истанбул – Урганч – Истанбул ва Истанбул –Фарғона – Истанбул йўналишларида Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, «Turkish Airlines» авиакомпанияси 2006 йил 28 сентабрдаги 27-К сонли эксплуатацион рухсатномага эга бўлиб, Истанбул – Тошкент – Истанбул ва Истанбул – Самарқанд – Истанбул йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширади.