Бугун, 12 апрел куни қабул қилинган ҳукумат билан, «Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, эндиликда консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун пулсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Қарз 30 кун муддатга берилади. Уни олиш тартиби қуйидагича:
Ариза рад қилинганда, консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.
Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради.
Қарз миқдори борасида ҳозирча маълумотлар йўқ: Низом тўла эълон қилинганича йўқ.