Бу ҳақда у ўзининг Instagram’даги расмий саҳифасида суратли пост қолдирди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур сурат остидаги изоҳли хабарларга кўра, ҳозирда отасининг аҳволи оғирлашган бўлиши мумкин.
Аввалроқ, Шерали Жўраев билан боғлиқ тарқалган ноҳуш хабарларга айнан Шоҳжахон Жўраев томонидан муносабат билдирилганди.
«Шерали Жўраев тирик ва соғ-омон, ҳар хил ёлғон хабарларга ишонманг!», — деганди ўшанда у.