Малика Диананинг шахсий хатлари аукционда сотилди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Аукционда қирол оиласи вакиласининг 1990 йилдан 1997 йилгача ёзган 39 та хатлари тақдим этилди.
Хатлар фермерлик уйдаги тортмадан топилган. Хатларнинг аниқ нархи ва харидорларнинг исм-шарифлари ошкор этилмаган, аммо мутахассислар хатларни 25-30 минг доллар атрофида баҳолашмоқда.