Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 28 февралдан 1 мартга ўтар кечаси Британия осмонидан учиб ўтган метеор видеоларини улашди.
Метеор Лондон, Бирмингем, Бристол ва Британиянинг бошқа шаҳарларида жойлашган кузатув камераларига тушиб қолган.
UK Meteor Network’нинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида хабар берилишича, кузатилган космик жисм ҳақида шу пайтгача 120 дан ортиқ билдиришнома келиб тушган. Инглизлар ушбу табиий ҳодиса ҳақида маълумот беришда давом этмоқда.