Коронавируснинг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги даъволар ёлғон. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чуньин айтиб ўтди, деб ёзади РИA Новости.
Унинг сўзларига кўра, «сифатсиз ёлғон ва тахминларга зид миш-мишлар» AҚШнинг юқори мартабали амалдори — AҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Мэтью Поттингер томонидан тарқатилмоқда. «Умид қиламанки, Aмерика томони бу Поттингернинг шахсий фикри ёки AҚШ маъмуриятининг расмий позициясими ёки йўқлигини аниқлаб беради», деди Хуа Чуньин.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили лабораториядан вирус «оқиши» назарияси мутахассислар томонидан узоқ вақтдан бери рад этилганини таъкидлади. Шу муносабат билан, у Вашингтон ўз баёнотларини тасдиқловчи далилларни тақдим этиши кераклигини таъкидлади.