Жорий йилнинг 28 декабрь куни Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ва раҳбарияти, Хўжайли туманида жойлашган 1-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, тарбияланувчи болажонларга, янги йил арафасида байрам совғаларини топширдилар. Мазкур кутилмаган ташриф орқали соҳа ходимлари меҳрибонлик уйида тарбияланаётган қалби кемтик болажонларнинг олам-олам қувонч ҳисларини туйишларига сабабчи бўлишдилар.