Anvisa маълумотларига кўра, Candida auris биринчи марта 2009 йилда Япониядаги бир беморда аниқланган. Унинг баъзи штаммлари замбуруғга қарши дориларнинг асосий учта синфининг барчасига ҳам чидамли ҳисобланади, бу замбуруғни фақат махсус лаборатория усуллари орқали аниқлаш мумкин.
Anvisa барча соғлиқни сақлаш хизматларига замбуруғ устидан лаборатория назоратини кучайтиришни тавсия қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон жанубидаги Элуру шаҳрида 5 декабрдан буён бир киши номаълум касалликдан вафот этган, яна 848 кишида шу касаллик белгилари аниқланган. Беморлар бош айланиши, бош оғриғи, тутқаноқ тутишидан шикоят қилмоқда. Ҳукумат қайд этишича, касаллик одамдан одамга юқмайди. Times of India маълумотларига кўра, заҳарли хлорорганик бирикмалар ва чивинга қарши воситалар ҳам сабабчи бўлган бўлиши мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга заҳарланиш сабаб бўлган, у COVID-19’га алоқадор эмас.
Ноябрь ойида Сенегалда ўнлаб балиқчилар очиқ океанда номаълум касалликни юқтириб олган эди. Ўшанда Сенегалда (Ғарбий Африкада жойлашган) 200 га яқин киши номаълум касалликка чалинган, улар очиқ океанда уни юқтириб олгани тахмин қилинган эди.