Фото: Getty Images Италия А Серияси 5-тури доирасидаги эътиборли учрашувлардан бири «Женоа» ва «Интер» ўртасида кечди. Генуяда ўтган учрашувда Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошламади. Биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтган бўлса, иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасида миланликлар голеадори Ромелу Лукаку ҳисобни очди – 0:1. Лукакунинг голидан бир дақиқа ўтиб, «Женоа» бош мураббийи 65-дақиқада Пьяца ўрнига Элдор Шомуродовни майдонга туширди. Шунга қарамай, майдонда устунлик қилган Антонио Конте жамоаси 79-дақиқада Д`Амброзионинг голи эвазига фарқни иккитага оширди – 0:2. Ушбу ғалабадан кейин «Интер» 10 очко билан 3-ўринга чиқиб олган бўлса, Шомуродов тўп сураётган «Женоа» 4 очко билан 15-ўринга тушди. А Серия. 5-тур Женоа – Интер 0:2 Голлар: 0:1 – 64 Лукаку, 0:2 – 79 Д`Амброзио. Женоа – Перин, Гильоне, Гольданига, Сапата, Чиборра (Пеллегрини, 46), Бадель (Зайц, 61), Бехрами (Радованович, 61), Пьяца (Элдор Шомуродов, 65), Ровелла, Бани, Пандев. Интер – Ҳанданович, Д`Амброзио, Раноккия, Бастони, Дармиан, Видаль, Перишич (Ҳакими, 58), Брозович, Эриксен (Барелла, 58), Мартинес (Пинамонти, 72), Лукаку. Огоҳлантириш: Мартинес (40).