Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди. Уларнинг 56 мингдан ошиғи нобуд бўлди.
Бу кўрсаткичлар аслида расмий рақамлардан анча юқори экани айтилмоқда.
Кейинги ҳафталарда Ҳиндистонда вирусга чалинишлар сони бошқа давлатлардан анча юқори бўлди.
Мамлакатда кунига 70 мингга яқин ҳолат қайд этилмоқда. Йирик шаҳарларда вирусга чалиниш ҳолатлари барқарорлашди.
Пойтахт Деҳлида ўтказилган антитело синовлари шаҳар аҳлининг 29 фоизида коронавирусга қарши антитело борлигини кўрсатди. Вирус эндиликда қашшоқ қишлоқ жойларида тарқалмоқда.
23 август куни глобал миқёсда коронавирусга чалинганлар сони 23 миллиондан, вирус туфайли нобуд бўлганлар сони эса 800 мингдан ошди.
Коронавирус кенг тарқалиши олдини олишга муваффақ бўлган Жанубий Корея ва Германияда янги инфекция ўчоқлари юзага келди.
Испания, Италия ва Францияда ҳам бир неча ойлик танаффусдан кейин вирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлагани қайд этилмоқда.