Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти биносида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди.
Матбуот хизматининг хабар қилишича, шошилинч йиғилишда пандемия пайтида аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, пандемия сабабли зарар кўрган иқтисодиёт тармоқларини тиклаш масаласи кўрилган.
Президент “Темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” тизимидаги ишлар ҳисоботини сўраган.
"Бугун ҳудудларимизда ёшлар ва аёллар муаммоларини чуқур таҳлил қилиш ва самарали ҳал этиш кун тартибидаги энг асосий масалалардан бири бўлиб қоляпти. Мақсадимиз – инсон қадр-қимматини жойига қўйиш", дея иқтибос келтирди президентдан матбуот хизмати.
Бундан аввал президент Бухоронинг коронавирусга чалингач, вафот этган ҳокими К. Камолов қабрини зиёрат қилди, хонадонида бўлди ва Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Президент Бухорога бир кунлик сафарини якунлаб, 23 август куни тушдан кейин Тошкентга қайтди.