Москвадаги Беларус элчихонаси ёпилганидан сўнг ҳам одамлар элчихона олдида қолди. Уларнинг аксарияти овоз бера олмаган.
Беларусда 9 август куни ўтган президент сайловида Александр Лукашенко 80 фоиз овоз олгани ҳақидаги хабарлардан сўнг мамлакатнинг бир қанча шаҳарида намойишлар бошланди. Полиция томонидан намойишчиларга нисбатан куч ишлатиш ва уларни ҳибсга олиш ҳолатлари кузатилди.