Асаджон Ходжаев Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор этиб тайинланди. Асаджон Хўжаев 2003–2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлигини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2004–2011 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори, 2012-2017 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири аппарати мудири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати раҳбари каби лавозимларда фаолият кўрсатган.