Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли М. Р (эркак) да 6 июль куни «COVID-19» тасдиқланган ва у Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.
Унда «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими