2020 йил 17 июль соат 23: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15607 (+125) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 52 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 35 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 24 нафари Андижон вилоятида ҳамда 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 94 нафар, Қашқадарё вилоятида 42 нафар, Самарқанд вилоятида 34 нафар, Андижон вилоятида 30 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 13 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 1 нафар, жами 220 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 9003 (+220) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 6525 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Дарвоқе, 2020 йил 17 июль соат 10:00 дан ҳозирги лаҳзаларга қадар республикамизда 541 киши коронавирус юқтиргани аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими