Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 59 ёшли фуқаро Б. С. (эркак) да 9 июль куни «COVID-19» тасдиқланган ва у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.
Тиббиёт муассасасида унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилди. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, диабетик нефропатия, сурункали буйрак етишмовчилиги, марказий нерв системаси интоксикацияси каби асоратлар билан кечган.
Беморда юрак ишемик касаллиги, стенокардия, коронар қон томирларни стентлашдан кейинги ҳолат (2008, 2012 йилларда), гипертония каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.
Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.
Асосий касаллик оғир кечиши ва асоратлари ҳисобига аҳволи кескин ёмонлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги сабабли вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими