Андижон ва Сирдарё вилоятларида ҳам янги ҳолатлар қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2020 йил 17 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 125тага ортиб, 15607 нафарни ташкил этмоқда.
Бир кун давомида 541 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 170 нафари Карантин муассасаларида, 371 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
17 июль куни Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Андижон, Наманган ҳамда Жиззах вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 220 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 15607 нафар бемордан 9003 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 57 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6525 нафар бемордан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 60 211 нафар, стационар карантинда эса 22 061 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.