Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчиТ. А. 29 июндан 12 июлга қадар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг жарроҳлик бўлимида ўткир панкреатит, ўт қопи жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш амалиёти, геморагик панкранекроз, ошқозон ости безини дренажлаш ташхиси билан даволанган. Беморда «COVID-19» тасдиқланган.
Унга ўткир тотал ёғли панкреонекроз, ўткир холецистит, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.
Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор икки томонлама пневмониядан вафот этган.