Фото: Видеолавҳадан скриншот Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов коронавирусга чалинганини маълум қилди. У телеграмдаги каналида видео жойлаштириб, ўзида коронавируснинг қандай аломатлари пайдо бўлгани, аҳволи ёмонлашгач шифокорларга мурожаат қилганию, шифокорлар қандай даволагани ҳақида ҳикоя қилиб берган. Шунингдек, у барча беморларга Аллоҳдан шифо сўраган. Мазкур видеони қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: ВИДЕО