2020 йил 11 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12206 нафарни ташкил этди.
Ўтган бир кун орасида вирус юқтирганлар 463 кишига кўпайди.
Бу ҳақда хабар берган Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 30 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 9 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
4621 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.