Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов6-июл куни вилоят аҳолисига йўллаган мурожаатида вилоятда илк ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди.
Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов 6-июл куни вилоят аҳолисига мурожаат билан чиқди. Унда Қобул Турсунов вилоятда илк ўлим ҳолати қайд этилганини айтди.
Ўз мурожаатида навоийликларни коронавирусга қарши бирга курашга чақирган ҳоким ўтган давр мобайнида вилоятда 8 минг нафар одам карантин қоидаларини бузганини тилга олди.
Қобул Турсунов 5-июль куни Навоийда дастлабки ўлим ҳолати қайд этилганини таъкидлади.
"Энг аянчлиси шундаки, куни кеча вилоятимизда олиб борилаётган даволаш профилактика тадбирлари, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамай, илк бор ўлим ҳолати қайд этилди", — деган вилоят ҳокими.
Бироқ ҳоким ўлим ҳолатига оид аниқ маълумотларни келтирмаган.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоийдаги ўлим ҳолати бўйича ҳозирги вақтгача маълумот бергани йўқ.