Пайшанбада юртимизда коронавирус инфекцияси бўйича 297 та янги ҳолат қайд этилиб, "рекорд" ўрнатилди.
2 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9078 (+82) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, 2 июль куни мамлакатимизда 297 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 183 таси Карантин муассасаларида, 113 таси аҳоли орасида (беморларнинг 67 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Жиззах вилоятида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 2 нафардан Сирдарё вилоятида), 1 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 9078 нафар бемордан 6034 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3017 нафар бемордан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Шунингдек, мамлакатимизда уй карантинида 39 076 нафар, стационар карантинда эса 24 722 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.