Сўнгги кеча-кундузда Тожикистонда коронавирус инфекцияси юқтириб олиш билан боғлиқ 90 та ҳолат қайд этилган, шу тариқа СОVID-19 га чалинганлар сони 612 нафарга етган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Ўзбекистонга қўшни бўлган Тожикистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилганидан бери вирус туфайли 20 киши қурбон бўлган.
“Тожикистон ҳукумати ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирги пайтда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда”, дейилади расмий хабарномада.
Мамлакатда кўпчилик хасталикни юқтириб олганлар сони расмий статистикада акс этганидан анча кўп, деган фикрда.
Сўнгги ҳафтада тожикистонлик врачлар мамлакатда тиббий ҳимоя кийими ва зарар дори-дармонлар танқислигидан нолий бошлаганлар. 8 май куни Ўзбекистон расмийлари Тожикистонга турли тиббий жиҳозлар ва дезинфекция воситаларидан иборат гуманитар ёрдам йўллаган. Бундан ташқари, мамлакатга одамларни текшириш ва даволаш учун Ўзбекистондан 8 нафар вирусолог етиб борган.