Тошкентлик асаларичилар пойтахтдан ташқарига чиқишга рухсат олишди
Аввалроқ Тошкент вилояти асаларичилик уюшмаси ўз аъзолари учун шахсий автомобилда ҳаракатланиш учун рухсатнома олишда ҳукуматдан ёрдам сўраганди. Ассоциация аъзоларидан бири Анатолий Бондаренко Газете.uz нашрига стикерлар йўқлиги боис пойтахтда яшовчи асаларичилар шаҳар ташқарисидаги хўжаликларга чиқолмаётганидан нолиган.
Шундан сўнг асаларичилар мурожаати Тошкент вилояти ИИББда ташкил этилган Белгиланган транспорт воситаларини тўсиқсиз ҳаракатланишини ташкиллаштириш бўйича тезкор штаби ходимлари томонидан ўрганилиши ортидан муаммо ҳал қилинган.