Улар уч киши экан. Интернет орқали эълон бериб, коронавирус тестлари сотиб олишни аҳолига таклиф қилган. Ҳар бир тестга 2300 рублдан нарх қўйиб олишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари фирибгарларнинг уйини тинтув қилганда, коронавирус псевдотестлари жами 350 дона экани аниқланди. Фирибгарлар ўз ёвуз ниятларини амалга оширишга, ҳозирги коронавирус пандемияси жараёнида, оғир кунларда киссасини ҳаром пул билан қаппайтиришга улгурмади. Барчаларини қўлга олишди.
Яқин пайтларда уччала фирибгарга ҳам тегишли жазо чоралари кўрилади.