Грузиялик «қонундаги ўғри» Миндия Горадзе жиноят оламида «Лавосўғли» лақаби билан машҳур. У ҳозир Туркияда ҳибсда сақланмоқда. Айтишларича, у бошқариб кетаётган автомобилни 2018 йил октябрида Трабзонада полициячилар тўхтатишган. Ўша куни полиция рейди ташкил этилганди. Ўғрибошининг автомобили юкхонасидан жанговар тўппонча ҳамда патронлар топишди. Қурол расман унга тегишли эмасди. Ўшандан бери Горадзе ҳибсда сақланмоқда. Грузияга экстрадиция қилишмоқчи эди. Аммо Грузия ҳукумати ўғрибошини ватанга киритишни истамади. Ҳибсда сақлаш муддати эса 2020 йил февралида тугайди. Агар яна Грузия тарафи уни қабул қилишни истамаса, турклар уни озод этишга мажбур бўлишади.