Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Egemen Qazaqstan (“Мустақил Қозоғистон”) расмий газетасига берган интервьюсида 2026 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловида қатнашмаслигини қайд этди. Тоқаев иддаосича, мамлакатда сиёсий маҳбус йўқ, бундан ташқари, ўз фикрини ифодалаш ва митинглар ташкил этиш бўйича ҳеч қанақа муаммо мавжуд эмас. Қозоғистонда қўшҳокимиятчилик бўлганини тан олган президент бу йил мамлакатда “янги миллий юксалиш” бўлишини ваъда қилди.
Декабр ойи охирида “Галатасарой” ва “Фенербаҳче” клублари ўртасида Ар-Риёдда бўлиб ўтиши керак бўлган Туркия суперкубоги ўйини бекор қилинган эди. Бунга турк клубларининг Мустафо Камол Отатурк акс этган либосда тўп суришига ва ўйинда Ғазодаги урушни қораловчи баннер кўтарилишига саудларнинг розилик бермагани сабаб бўлди.
Читать дальше...
Туркия оммавий ахборот воситаларида «фаҳш баронессаси» таърифига эга ўзбек аёли қўлга олингани ҳақида хабарлар кенг тарқалди.
Читать дальше...
Отасининг қизи. «Севимли»дан «ҳурматли»га айланган Ким Чжу Э.
Фото: KCNA
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг вориси масаласи кўпдан буён сиёсий давраларда муҳокама қилиб келинади. Жанубий Корея Миллий разведка хизмати бу борада ўз хулосасини эълон қилди. Унга кўра, Ким Чен Иннинг 10 ёшли қизи Ким Чжу Э бўлажак давлат раҳбари сифатида тайёрланмоқда.
2022 йилдан КХДР «доҳий»сининг қизи муҳим сиёсий ва ҳарбий тадбирларда отасига ҳамроҳлик қила бошлади. Ўтган йили у гоҳ раҳбар... Читать дальше...
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Американинг Alaska Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing-737 самолёти бортидаги босим пасайиб кетгани туфайли фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Самолёт 5 январ куни Портленд шаҳридан Онтарио шаҳрига учаётган эди. Кўтарилганидан кўп ўтмай, тахминан 5 минг метр баландликда самолётнинг фавқулодда чиқиш эшиги узилиб кетди. Оқибатда, бортда босим пасайиб кетди ва экипаж зудлик билан ортга қайтишга қарор қилди. Boeing ҳавога кўтарилганидан 35 дақиқа ўтиб, ерга хавфсиз қўнгани таъкидланмоқда. Читать дальше...
Фото: Turkmen.news
Туркманистоннинг Арқадағ шаҳрида катта масжид қурилиши жадал давом этмоқда, унинг ёнида Гурбангули Бердимуҳаммедов мақбараси қурилмоқда. Бу ҳақда Turkmen.news хабар берди.
Қайд қилинишича, масжиднинг ўзи давлат бюджетига 400 миллион долларга тушади. Мақбаранинг нархи маълум эмас. Нашр манбасининг таъкидлашича, иккала бино ҳам «ҳашаматли кўринади». Улар қимматбаҳо тошлар билан безатилган бўлади.
Туркманистондаги энг катта масжид 2004 йилда биринчи президент... Читать дальше...
Қаршининг “Насаф” клуби трансфер бозоридаги ишини қизғин давом эттиряпти. Селекцияда нафақат тажрибали ижрочилар, балки ёш, иқтидорларга ҳам эътибор қаратилмоқда.
Читать дальше...Дилмурод Қуронов. «Адабиёт надир» ёки Чўлпоннинг мангу саволи. Адабий-танқидий мақолалар / Тошкент, “Зарқалам” нашриёти, 2006, – 128 б. Китобда Чўлпоннинг XX аср бошида «Адабиёт надир?» дея қўйган саволига бугунги адабий нуқтаи назардан мулоҳазалар билдирилади. Шунингдек олим адабиётимиздаги кўпгина асарларга, ёзувчи давоми...
Тадқиқотчилар инсон қонида мавжуд бўлган А гриппи вирусининг бир неча шаклларини зарарсизлантириш қобилиятига эга бўлган антителалар синфини аниқлашди. Ушбу кашфиёт мавсумий грипп вирусларидан яхшироқ ҳимояни таъминлайдиган вакциналарни ишлаб чиқишга умид уйғотади.
Гриппга тўрт турдаги вируслар сабаб бўлади: А, Б, C ва Д. Улардан А ва Б турдаги вируслар одамлар орасида мавсумий грипп эпидемиясини юзага келтиради. А гриппи вируси H1N1 ва H3N2 каби ҳар хил кичик турларга бўлинади... Читать дальше...
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд вилоятида ҳам ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда. Тадбир доирасида Самарқанд шаҳрида ҳарбий хизматчиларнинг 7-14 ёшдаги фарзандлари ўртасида шахмат ва шашка бўйича ДХХ раҳбари кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 60 нафарга яқин болажонлар иштирок этиб, ақл гимнастикаси бўйича ўз маҳоратини кўрсатди. Иштирокчилар […]
Осиё кубогида иштирок этадиган термалар орасида энг қиммат таркибга эга жамоа — Япония ҳисобланади. Осиё кубогининг тўрт карра чемпионларининг умумий нархи 316,95 миллион еврога баҳоланмоқда. Ундан кейинги ўриндан Корея Республикаси (193 миллион евро) ва Эрон (51.58 миллион евро) жой олган.
Читать дальше...
Ўзбекистонда чиқинди пулини тўламаганларнинг электр учун тўловларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ‘‘Ҳуқуқий ахборот’’ Telegram каналида хабар берилди.
Читать дальше...Мадриднинг «Реал» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени трансфер қилган тақдирда ҳам унга ярим ҳимоячи Жуд Беллингемдан кўпроқ маош тўламоқчи эмас. Бу ҳақда El Chiringuito журналисти Хосеп Педророл хабар берди. Манбага кўра, ҳозирда Беллингем «қироллик клуби»да мавсумига 15-16 миллион евро ишлаб топади. Жамоа Мбаппега ҳам ҳудди шунча маблағ беришга тайёр. Маълумот учун, ҳозирда Килианга «Реал»дан ташқари […]
Хабарингиз бор, 12 январдан Қатарда Осиё кубоги старт олади. ОФК шу кунларда чемпионатда қатнашадиган терма жамоаларининг таркибларини эълон қилмоқда. Улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўрин олган. Термамиз "В" гуруҳида Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан курашади. Ушбу гуруҳдаги термалар ҳақида қисқача маълумотлар билан танишинг.
Читать дальше...
"The Ring" нашри Наоя Иноуэни 2023 йилнинг энг яхши боксчиси деб топди.
Читать дальше...
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида тизим ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Япониядаги кетма-кет зилзила қурбонлари сони 126 нафарга етди. Бу ҳақда NHK телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар бермоқда. Камида 516 киши жароҳатлангани аниқланган. Телеканал маълумотларига кўра, энг кўп ўлим Важима шаҳрида қайд этилган – 69 киши. Суду шаҳрида 38 фуқаро ҳалок бўлган, қолган қурбонлар яна бешта шаҳарда қайд этилган.
Сиднейнинг юзлаб аҳолиси Австралиянинг энг йирик шаҳри кўчаларига чиқиб, Фаластинни қўллаб-қувватлаб, жангларни тўхтатишни талаб қилди, деб хабар берди news.com.au шанба куни. Унинг сўзларига кўра, шанба куни тушдан кейин юзлаб Сидней аҳолиси шаҳарнинг энг катта боғи – Хайд-паркда 2024-йил бошидан бери Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун илк митингга йиғилган. Баъзи фаоллар Фаластин байроғи ва анъанавий араб кеффиеҳ рангларида […]
Фото: Дунё АА
Токио хорижий тиллар университети кичик илмий ходими Хидака Шинсуке “New Express + Uzbek language” номли ўқув қўлланма яратди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Қўлланма 160 саҳифадан иборат бўлиб, лотин ёзувида ёзилган. Китоб ўзбек тилини бошловчиларга грамматика асосларини ўзлаштириши учун 20 та бошланғич даражадаги дарсларни ўз ичига олади. Шу билан бирга, ўқувчиларга оғзаки сўзлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида китобнинг овозли шакллари ҳам тайёрланган.
Хидака Шинсукенинг таъкидлашича... Читать дальше...
Ироқ ҳукумати хорижий ҳарбий коалицияни мамлакатдан олиб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters бош вазир Муҳаммад Шиа ал-Суданий идорасига таяниб хабар берди. “Ҳукумат халқаро коалиция кучларининг Ироқда доимий қолиши муддатини тўхтатиш чораларини кўриши керак бўлган икки томонлама қўмита ишини бошлаш санасини белгилади”, — дейилади баёнотда.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги савдо дўконларининг бирида бепул кийим-кечак олишга келган фуқаролар томонидан юзага келган тартибсизликлар акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, 4 январ куни Юнусобод туманида жойлашган “Brend rows” номли савдо дўконида эркаклар учун 300 дона қишки палто маҳсулотлари текинга тарқатилиши режалаштирилиб, бу хабар “Текинга палто 300 дона” деб номланган сарлавҳа билан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган.
Япония Мудофаа вазирлиги зилзиладан жабр кўрган ҳудудлардаги Ўзини-ўзи мудофаа кучлари ходимлари сонини 5400 нафарга оширди. Бу ҳақда вазирлик ўзининг расмий сайтида маълумот берди. Зилзила жойида самолётлар, кемалар ва вертолётлар ҳам ишламоқда.
Малакаларни баҳолаш марказлари томонидан касб имтиҳони кўринишида малакани мустақил баҳолашни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Читать дальше...