Бразилияда биткоин (БТC) ва бошқа криптовалюталарни тўлов пул бирлиги сифатида тартибга солувчи қонун лойиҳаси имзоланди. Бразилия Президенти «виртуал валюталар» савдоси ва улардан фойдаланиш учун мамлакатнинг расмий ва тўлиқ асосларини ўрнатган қонун лойиҳасини имзолади. Aввалроқ Конгресс томонидан тасдиқланган қонун лойиҳаси чоршанба куни имзоланган ва пайшанба куни эълон қилинган. Ушбу Қонуннинг мақсади электрон воситалар орқали айирбошлаш ёки […]
Россия ФВВ Кемероводаги хусусий қариялар уйида содир бўлган ёнғин қурбонлари сони 22 кишини ташкил этаётганини хабар қилди. Ёнғин тунда юзага келган. Кемеровонинг Таврическая кўчасида қариялар учун бошпана сифатида жиҳозланган икки қаватли ёғоч бино деярли бутунлай ёниб кетган. «Интерфакс» мухбири воқеа жойидан хабар беришича, бинодан биринчи қаватнинг металл профлисти қолган, иккинчи қават эса бутунлай кулга айланган. […]
АҚШ ва Буюк Британияда биологик қуроллар мавжуд. Худди шундай фикрни БМТнинг Биологик ва кимёвий қуроллар бўйича комиссиясининг собиқ аъзоси Игор Никулин айтиб ўтди. «Бу йўналишда доимо етакчи бўлиб келган АҚШ ва Буюк Британия биологик қуролга эга бўлиши кафолатланган. Масалан, Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Қўшма Штатлар Буюк Британияга куйдирги споралари билан жиҳозланган снарядларни ўтказган ҳолатлар мавжуд», дейди Никулин. «Иккинчи жаҳон уруши […]
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Токиога ташрифи давомида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) вице-президенти Жуничи Ямада билан учрашди. ТИВ матбуот хизматига кўра, музокара чоғи Ўзбекистон ва JICA ўртасидаги “Тараққиёт учун расмий кўмак” дастури доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният давоми...
Туркия шимолида, Қора денгиз минтақасида жойлашган Кастамону нафақат мамлакат, балки минтақанинг қадимий шаҳарларидан бири саналади. Эътиборга молик жиҳати, ушбу шаҳар бир муддат Амир Темур давлати таркибида бўлган. Туркия маданият ва туризм вазирлиги ташкил этган пресс-тур доирасида бир гуруҳ журналистлар Кастамонуга давоми...
YouTube тармоғидаги "Кўзгу" кўрсатувида коррупция ва президент номига кескин танқиди билан танилган журналист Абдуқодир Мўминов суиқасдга учраганини айтмоқда.
Наманганда туман ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлинмасининг икки нафар тезкор вакилига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Улар ёлғон гувоҳлик бериш ва далилларни сохталаштириш жиноятларини содир этишда айбдор, деб топилган. Воқеликка кўра, салкам икки миллион сўмлик велосипедини ўғирлатиб қўйган фуқаро Р.Н. туман ИИБга мурожаат қилади. Унинг мурожаати тегишли тартибда рўйхатга олинади, суриштирув ўтказилиб, натижада Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан «иш» қўзғатилади. Энди асосий иш – ўғрини топишда қолади. Читать дальше...
Скрин: Telegram Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 24 декабрь куни кийим дўкони очилишида юзлаб одамлар тўпланди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Маълум қилинишича, Қоратош даҳасида янги дўкон очилиши муносабати билан акция эълон қилингани сабабли кўплаб фуқаролар тўплангани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Арзон нархларда кийм-кечак олиш учун ур-тўпалон pic.twitter.com/wB9nhVhmpN — Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) December 24, 2022 Мазкур ҳудудда... Читать дальше...
Республика ОТМнинг бакалавриат босқичида ўқиётган 566 нафар талаба 2022-2023 ўқув йили учун президент ва номдор давлат стипендиялари эгасига айланди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар қилишича, энг кўпи, 324 нафар талаба Навоий номли давлат стипендиясини қўлга киритган. Шунингдек, қуйида қанча стипендиат қайсиларига лойиқ топилгани билан танишиш мумкин: -Президент давлат стипендияси – 72 нафар -И.Каримов номли […]
Фото: Reuters Қўшма Штатлар жуда совуқ ҳаво оқими - «циклон бомбаси»га тайёргарлик кўрмоқда. Синоптикларнинг огоҳлантиришича, кўплаб ҳудудларда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, қорбўрон билан кучли арктик шамол эсиб, 5-10 дақиқада музлаб қолиш эҳтимоли бор. Баъзи штатларда аллақачон ғайриоддий қаттиқ совуқлар қайд этилган. Яқин кунлардаги об-ҳаво шароити рекордларни янгилайди, деб хабар бермоқда BBC АҚШ Миллий об-ҳаво бюросига таяниб. Агентлик маълумотларига кўра, пайшанба оқшомига қадар 48 штатда... Читать дальше...
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ўзининг собиқ дўсти Артем Лобовга қарши суднинг биринчи қисмида ғалаба қозонди. Маълум бўлишича, Ирландия Олий суди Лобовнинг иккинчи даъвосини рад этди, унда у Конор ва унинг отасини ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилишда айблаб, бу хабарларни «келишилган ҳужум» деб атади. Артем Макгрегордан ҳақорат қилиб ёзган постларни ўчириб ташлашни талаб […]
Педиатр Зарнигор Ҳайдарова: –Чаноқ-сон дисплазияси ёки соннинг туғма чиқиши билан туғилган чақалоқларни бешикка белаш тавсия этилмайди. -Чунки бешикка белаш жараённи оғирлаштиради; -боланинг тузалиши кечикади; -шунинг учун бола оёқлари орасини кенг очиб қўйиш тавсия этилади. –Туғма юрак нуқсонлари билан туғулган чақалоқларни бешикка белаш тавсия этилмайди. Чунки уларда нафас олиш ва кислород билан боғлиқ муаммолар бўлади. –Туғуруқ […]
«Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидаги давлат бошқаруви органлари вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилган ҳолда тугатилади: Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги – Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ вазифа ва функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, саноатни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари эса Инвестициялар, саноат ва... Читать дальше...
Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. «Олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди», — дейилади хабарда. Хусусан, 2022 йил бошидан товар айирбошлаш 50 […]
Фото: ТАСС Икки фуқаролиги бўлган шахсларга Россиянинг давлат ва муниципал муассасаларида ишлашга рухсат берувчи қонун Федерация Кенгаши томонидан маъқулланди. Янги қонунга кўра, чет эл фуқаролари ва иккинчи фуқаролиги ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор қилинмаган ҳар қандай Россия фуқароси давлат хизматчиси бўлиши мумкин. «Сенаторлар чет эл фуқароларини, шунингдек, бир вақтнинг ўзида чет эл фуқаролигига эга бўлган Россия Федерацияси фуқароларини давлат ёки муниципал хизматга қабул қилиш... Читать дальше...
Юртимизда демократик янгиланишларнинг бугунги босқичида энг муҳим йўналишлардан бири, бу қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли ва самарали ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир. Мамлакатимиздаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналиши сифатида: “Давлатнинг ролини изчил равишда камайтириб бориш ва айни пайтда, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари... Читать дальше...
Олий таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Расулжонович Ҳакимов Ўзбекистон президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда. Раҳимжон Ҳакимов 1983 йил Наманган вилояти Чуст туманида туғилган, маълумоти олий. 2003 йилда Наманган давлат университети, 2005 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги – ҳуқуқшунос. У юридик фанлар […]
АҚШдаги қор бўронлари оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди. Бу zamon.uz хабар берди. Унинг маълумотларига кўра, Огайо, Миссури, Кентукки ва Канзас штатида ноқулай об-ҳаво туфайли ЙТҲ ҳолатлари кўпайган ва бу кўплаб одамларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда. Ўтаётган ҳафтада Қўшма Штатларнинг катта қисмида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши кузатилди. Кўплаб штатларда ҳаво ҳарорати рекорд даражада пасайган. Масалан, Вайомингда 41 даража совуқ қайд этилган. Жума куни қор […]
«Ўзгидромет» бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси аксар ҳудудларда қор ёғиши мумкинлигини маълум қилди. Мутасадди бу ҳақда Facebook’даги саҳифасида хабар берди. Марказ мутахассиси Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, 30—31 декабрь ҳамда 1 январь кунларида Тошкентда 4 иқлим модель маҳсулотларидан иккитаси ёғингарчилик (ёмғир-қор) бўлишини кўрсатган. 25 декабрдан сўнг хизмат маркази томонидан 31 декабрь учун республика бўйлаб ҳудудлар кесимида тўлиқроқ форматда об-ҳаво прогнозлари тақдим этилади.
Ушбу маҳсулотдан қуйидаги касалликларда фойдаланиш тақиқланади: -Кариес ва тишларнинг бошқа патологиялари; -Кислоталилик ошқозон; -Ингичка ичак касалликлари, -Ўн икки бармоқли ичакнинг яллиғланиши; -Колит; -Ҳар қандай онкологик патология; -Семизлик; -Қандли диабет; -Аллергия; -Гипертензия; -Жигар ва буйракларнинг жиддий бузилишлари; -Асаб тизимининг дисфункциялари. SoglomHayot
Таълим масалалари бўйича эксперт, собиқ “Камолот” ЁИҲ раиси Баҳодир Ғаниев Kun.uz’га берган интервьюсида Ўзбекистонда бўлаётган маъмурий ислоҳотлар ҳақидаги ўз фикрларини билдирди. У жумладан, вазирликлар сони қисқариши ҳақидаги саволга жавоб бераркан, шакл жиҳатидан қанчалик ўзгариш қилинмасин, мазмун эски ҳолича қолса кутилган натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлади. “Шаклга қанча тегинманг, мазмун ўзгармаса натижа ҳам ўзгармайди. Охирги олти йилда биз кўплаб вазирликларнинг қўшилиши ёки бўлинишини кўрдик. Читать дальше...
Youtube тармоғидаги Ko'zgu каналида президент номига кескин танқидий чиқишлари билан танилган журналист Абдуқодир Мўминов "суиқасдга учраган"ини айтмоқда. Блогернинг 23 декабрь оқшом тармоқда қилган жонли ёйинида, юзи ва қўлларидаги жароҳат излари, автомобилининг абгор аҳволи акс этган. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, воқеа жойида 5 кишининг бармоқ изи аниқланган, Жиноят Кодексининг 164-моддаси - “босқинчилик” айби билан жиноят иши очилган. Мўминов Ўзбекистонда коррупция, унга аралашган амалдорлар... Читать дальше...
24 декабрдан 28 декабргача бўлган даврда кузатилади. Юқори даражадаги 5 к-индекси бу энг кучли геомагнит фаолликдир. Магнитосферадаги беқарорлик 29–31 декабрь кунлари, қолаверса, янги йилнинг 3 январида кузатилиши кутилмоқда. Шифокорлар магнит бўронларига нисбатан организми сезувчан одамларга бу кунлари жисмоний зўриқишлардан тийилиш, уйқу режимини бузмаслик, тоза ҳавода кўпроқ бўлиш, етарли миқдорда сув ичиб, мева ва сабзавотлар истеъмол қилишни […]
Фото: Change Аргентиналиклар «Франция, йиғлашни бас қил» номли петицияни бошлади. Ҳозирда петицияни 200 мингдан ортиқ инсон имзолаган. Катта эҳтимол билан бу французларнинг ЖЧ—2022 финалини қайта ўтказишни сўраб бошлаган петициясига жавоб. «Жаҳон Чемпионати финалидан сўнг французлар йиғлашни, шикоят қилишни тўхтатмаяпти. Аргентина Жаҳон Чемпиони бўлганини тан олишни истамаяпти. Бу петиция французлар йиғини бас қилиб, Месси футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилиги ва Мбаппе унга худди ўғлидек эканлигини қабул қилишлари учун», — дейилади манбада.
Шаҳарда автобуслар ҳаракатини тўсиқсиз амалга ошириш учун 4 та кўча: Алишер Навоий, Беруний, Амир Темур ва Фарғона йўли каби марказий кўчаларда автобуслар учун махсус йўлаклар барпо қилиняпти. Тошкент шаҳар транспорт тизимини комплекс ривожлантириш лойиҳа офиси директори Мурод Обидовнинг таъкидлашича, йўлаклар пойтахтнинг 36 та коридорида, яъни жамоат транспорти кўп юрадиган кўчаларда ташкил этилади. Унинг умумий узунлиги 475 км бўлади. «Бу ишлар босқичма-босқич амалга оширилади. 2023 йилда 13 та коридор белгилаганмиз. Читать дальше...