Республика Гидрометеорология маркази 24 октябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража, кундузи 12-14 даража бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Читать дальше...
Озарбайжон ва Ўзбекистон халқ артисти Гулянақ Маммадова ҳамда «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали Гран-при совриндори Соҳиб Пашазода Бухоро шаҳрида концерт дастурини тақдим этди. Ижодий дастур Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари доирасида ташкил қилинди. Бухородаги «Ёшлар маркази»да бўлиб ўтган тадбирда Озарбайжондан келган меҳмонлар, маҳаллий ҳокимият вакиллари, маданият ва санъат намояндалари иштирок этди. Бухоро ҳокими Жамол Носиров шаҳарда илк бор ўтказилаётган Озарбайжон маданияти... Читать дальше...
Шифокор Алишер Файзиев: -Какао стрессни келтириб чиқарадиган юрак-қон томир касалликларининг олдини олишга ёрдам берадиган махсус молекулаларга бой. Шу жумладан, какао инсульт, юрак хуружи ва тромбозга қарши ижобий таъсир кўрсатади. – Какао руҳий стресс, юрак тезлиги ва қон босимининг ошишига сабаб бўлади, шунингдек, юрак ва қон-томирларини қоплайдиган эндотелийга (ҳужайра мембранасига) салбий таъсир кўрсатиши исботланган. Бундан ташқари, […]
Россиянинг Иркутск шаҳрида Су-30 самолёти икки қаватли уй устига қулаб тушди. Бу ҳақда Иркутск вилояти губернатори Игорь Кобзев маълум қилди. “Дастлабки маълумотларга кўра, Пржевальский кўчасидаги икки қаватли уй устига СУ тоифасидаги самолёт қулаб тушган”, - дейилади унинг телеграм каналидаги хабарда. pic.twitter.com/pVn8a50LHd — Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) October 23, 2022 Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Су-30 қирувчиси синов парвози вақтида ҳалокатга учраганини маълум қилди. Қутқарувчилар... Читать дальше...
“Uzbekistan Airways” матбуот хизматининг хабар қилишича, 1 ноябрдан 25 декабрга қадар Тошкент-Термиз, Термиз-Москва, Термиз-Санкт-Петербург рейсларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Қарши халқаро аэропортидан ва янги жадвалга асосан амалга оширилади. Аввалроқ Термиз халқаро аэропорти вақтинча ёпилиши хабар қилинган эди.
Фото: «АиФ» Россиянинг Перм вилояти четидаги Перм порох заводи ҳудудида юз берган ёнғин оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳарнинг навбатчи диспетчерлик хизматига таяниб, «Properm.ru» хабар берди. Бир жабрланувчи касалхонага ётқизилган, деб ёзади «ТАСС». Ёнғин 22 октябрь куни кечқурун заводнинг «Пластмасса» ишлаб чиқариш бўлимида содир бўлган, ёнғин майдони 20 квадрат метрни ташкил этган, дейилади диспетчерлик хизмати хабарида. Маҳаллий жамоатчиликдан гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғиндан сўнг портлаш содир бўлган. Читать дальше...
"Реал Мадрид" Чемпионлар лигаси 5-турида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида махфий ахборотни ўзаро алмашиш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Бу ҳужжат 2 июнь куни Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкентда имзоланганди. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати бу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Тил бирлиги ва туркий давлатларнинг умумий алифбога ўтиш жараёнини тезлаштириш мақсадида ягона алифбо яратиш комиссияси тузилди. Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтказилган ва 90 йиллигига бағишланган «Турк дунёси умумий алифбоси бўйича семинар»да Туркий давлатлар ташкилотига ягона алифбо яратиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги қарор тақдим этилди. Семинарни Турк тили жамияти раҳбари Гюрер Гулсевин олиб борди. Унда Туркий давлатлар Оқсоқоллар кенгаши раҳбари, Туркия Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари Бинали Йилдирим иштирок этди. Читать дальше...
Апельсин — пўртахолнинг ватани қаер эканини ҳеч ким билмайди. Гарчи у айни пайтда дунёнинг иқлими иссиқ барча мамлакатларида ўстирилса ҳам, яқин-яқинларгача унчалик кенг тарқалмаган эди. Гарчи юнонлар ва римликлар пўртахолни билишган бўлса ҳам, у Ҳиндистондан Ғарбий Осиёга, сўнгра Европага олиб давоми...
Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида яшовчи, фуқаро М.Б. ариза билан мурожаат қилиб, «OLX .uz» платформасида ўзини «Жавоҳир» деб таништирган шахс Сергели туманидан ижарага хонадон олиб беришни ваъда қилиб унинг ишончига кириб, гаров сифатида 1.500.000 сўм пулни ўзлаштирганлиги, шундан сўнг платформадаги унинг аккаунти йўқолиб қолганлигини билдириб, фирибгарга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли […]
Президент Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан Ўзбекистонҳукумати билан Тожикистон ҳукумати ўртасида махфий ахборотни ўзаро алмашиш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Бу халқаро шартнома 2022 йил 2 июнь куни Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкентда имзоланганди. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланган. Энди Ташқи ишлар вазирлиги бу халқаро шартноманинг кучга кириши учун... Читать дальше...
30 октябрь куни Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви Бухорода "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. "Аждарлар"ни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокими Муротжон Азимов топшириғи билан қашқадарёлик мухлислар учун бепул автобуслар ажратилади. Бу ҳақда Қарши шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Getty Images Буюк Британиянинг собиқ молия вазири Риши Сунак Консервативлар партияси раҳбари ва бош вазирликка номзодини қўйишини маълум қилди. Аввалги сайловларда у Лиз Трасснинг асосий рақиби бўлганди. «Буюк Британия — буюк давлат, аммо биз чуқур иқтисодий инқирозга дуч келяпмиз. Шунинг учун мен Консерваторлар партияси раҳбари ва сизнинг кейинги бош вазирингиз бўлиш ниятидаман», — деб ёзган Сунак Twitter’да. Собиқ вазир иқтисодиётдаги вазиятни яхшилашга ва партияни бирлаштиришга ваъда берди. Читать дальше...
Фото: Getty Images Си Жинпинг расман Хитой компартияси раҳбарлигига учинчи муддатга қайта сайланди - бунақаси ҳали бўлмаганди. Сиёсий бюро фақат у илгари сурган номзодлардан таркиб топди, шу тариқа у Мао Жедонг давридан буён энг қудратли давлат раҳбари сифатидаги мақомини мустаҳкамлади. Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси душанба куни 69 ёшли Си Жинпингни учинчи марта беш йиллик муддатга партия бош котиби лавозимига сайлади. У шунингдек Хитой компартияси марказий қўмитаси ҳарбий кенгаши раиси лавозимини ўзида сақлаб қолди. Читать дальше...
БAAнинг Aбу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилаётган “Катта дубулға” турнирида иштирок этган Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда республика Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Спортчи финалда франциялик Aстрид Гнетога қарши баҳс олиб борди. Беллашувда европалик дзюдочининг қўли баланд келди. Бу Келдиёрова учун “Катта дубулға” турнирларидаги тўртинчи медаль бўлди. Ушбу натижа орқали Диёра жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 350 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Читать дальше...

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Ислом Махачевнинг Чарльз Оливейра устидан қозонган ғалабаси ва унинг келажакдаги режалари ҳақида гапирди. "Жанг олдидан Ислом бу тўқнашувни якунлади, дегандим. Биринчи раунд ажойиб темпда ўтди, бундай бўлишини кутгандик. Ислом уни бир-икки марта бўғишга ҳаракат қилди. Биз Оливейрани ботқоқликка тортишимиз керак эди. Ғалабадан жуда хурсандман. Ислом сўз билан таърифлаб бўлмайдиган тарих яратди. Бизда Рамазон ойигача яна бир жанг ўтказиш режаси бор. Читать дальше...

Абу-Даби шаҳрида UFC 280 турнири бўлиб ўтди. Жанг кечаси якунлари бўйича бонус эгалари аниқланди. Ўта енгил вазн тоифасида октагонга кўтарилган Шон О'Мэлли ҳамда Пётр Ян 50 минг АҚШ долларидан бонус олди. Бу кечанинг энг яхши жанги деб топилди. Шунингдек, Шон Бредини мағлуб этган Билол Муҳаммад ва Чарльз Оливейра устидан ғалаба қозонган Ислом Махачев ҳам 50 минг доллардан мукофот оладиган бўлди.

UFC 280 турнири доирасида собиқ чемпион Чарльз Оливейра россиялик Ислом Махачевга имкониятни бой берди. Жангдан сўнг бразилиялик спортчи мағлубиятга изоҳ берди: "Баъзида бу сизнинг кунингиз бўлмайди, бугун шундай эди. Мен камаримни қайтариб олишга ваъда бераман. Дана Уайт, менга кейинги рақибни беринг". Маълумот учун, у иккинчи раундда сабмишн эвазига мағлуб бўлди.

Шу йилнинг 30 октябрь - 13 ноябрь кунлари катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Эркаклар ва аёллар ўртасида ташкил этиладиган мазкур қитъа биринчилигига Иордания пойтахти Амман шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди. Ўзбекистон бокс терма жамоасининг қитъа биринчилигида иштирок этадиган таркиби билан танишинг: -49 кг: Асилбек Жалилов -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов -54 кг: Шаҳзод Музаффаров -57 кг: Абдумалик Ҳалаков -60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов -63,5 кг: Руслан Абдуллаев -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев -71 кг... Читать дальше...