ХХР пойтахти Пекинда 20 февраль куни қишки Олимпиаданинг ёпилиш маросими ўтказилди. Мусобақаларда спортнинг етти турининг 15 йўналиши бўйича 109 комплект медаль ғолибларга топширилди. Олтин медаллар сони бўйича бу галги ўйинларда биринчи ўринни Норвегия, иккинчи ўринни Германия, учинчи ўринни эса Хитой эгаллади. Айни пайтда қозонилган медаллар сони бўйича АҚШ тўртинчи ўринга, Россия эса тўққизинчи ўринга эга бўлди. Пекиндаги қишки Олимпиада 4 февраль куни очилган бўлиб, коронавирус пандемияси туфайли жиддий чекловлар шароитида ўтказилди ... Читать дальше...
«Trend Micro» экспертлари «вирусли телефонлар», аниқроғи, зарарли дастурий таъминот олдиндан ўрнатилган андроид-смартфонлар қайси мамлакатларда кўплигини аниқлашди. Вирусли дастурли смартфонлар энг кўп мамлакат — Индонезия. Россия — иккинчи ўринда. Экспертларга кўра, Хитой смартфонларига вируслар қурилмалар заводдан чиқаётганида юқтирилади. Вирус энг кўп аниқланган брендлар ва моделлар: ZTE (Blade 3), MiOne (P1, R5, R3, Hero 5), Meizu (V8), Huawei (Mate 20 Pro, P9, P20 Pro, Honor (5X KIW-TL100 ва бошқалар).
Фото: «Uzspace.uz» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Покистоннинг Космос ва атмосферанинг юқори қатламини ўрганиш комиссияси (SUPARCO) ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Учрашувни ташкил этишдан асосий мақсад томонларнинг ўзаро танишуви ва космик фаолият соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама этиш бўлди. Учрашув давомида томонлар ўз фаолиятлари бўйича тақдимотлар қилдилар, шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволлар билан алмашдилар. Читать дальше...
Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегараолди қишлоқлари аҳолиси 19 февраль куни “Сулҳ оши”га жам бўлди. Озодликнинг тожик хизмати хабарига кўра, мазкур учрашув Тожикистоннинг Хистеварз жамоати билан Қирғизистоннинг Борбордук қишлоғи кесишган жойдаги “Раъно” ресторанида бўлиб ўтган. Тадбирда икки мамлакат чегараолди қишлоқларидан 100 га яқин киши, шунингдек, Тожикистоннинг Бобожон Ғафуров тумани раҳбари Зафарбек Давлатзода билан Қирғизистоннинг Боткен тумани ҳокими Алмазбек Рахманкулов ҳамда ҳар иккала томондан ҳарбийлар иштирок этган. Читать дальше...
Шифокорнинг сўзларига кўра, ёш ўтган сари аёллар организми барча керак компонентларни қабул қилиши қийинлаша бошлайди. Натижада саломатликда жиддий муаммолар кузатилади.
Россия раҳномалигидаги КХШТ ташкилоти лозим бўлса, Донбассга тинчликпарвар кучлар юборишини билдирди. НАТО Россия билан зиддият давом этаётгани сабаб шарқий қанотини кучайтириш мақсадида Литвага 1200 аскар жойлаштирди.