Ярим марафон соат 9:00 да бошланади ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини бўйлаб асосий кўчалардан ўтади. Ҳозирга қадар бир минг беш юздан зиёд югурувчилар рўйхатдан ўтган
Yarim marafon soat 9:00 da boshlanadi va shaharning diqqatga sazovor joylarini boʻylab asosiy koʻchalardan oʻtadi. Hozirga qadar bir ming besh yuzdan ziyod yuguruvchilar roʻyxatdan oʻtgan
Уларга қарши Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165 моддаси ("Товламачилик") бўйича жиноий иш қўзғатилган.
2019 йилнинг 24 март куни Тошкент шаҳрида биринчи Тошкент халқаро ярим марафони бўлиб ўтади. Халқаро форматда ушбу марафон пойтахт ва мамлакат тарихида биринчи маротаба ўтказилади.
Эркакнинг телефонидан у манзилларига элтиб қўйган аёллар иштирокидаги 870 та ролик топилган. Видеоларнинг барчаси аёллар хабарисиз яширин видео ёрдамида суратга олинган бўлган.
Афғонистон мудофаа вазирлиги жума куни кечга яқин ўз сайтида Қундузда ҳавода ва ерда давом этаётган операция вақтида 58 нафар толиблар йўқ қилингани ва тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Жиззах вилояти, Бахмал туманининг Боғишамол ҚФЙ, Истиқлол қишлоғида яшовчи юз ёшли биринчи гуруҳ ногирони, Шарофат Исаева қарийб ўн йилдан буён ногиронлик аравачаси ололмаяпти. Бу ҳақда ОzodMikrofonга мурожаат қилган момонинг жияни Мелиқўзи Худойқуловнинг айтишича, у холаси номидан туман ҳокимлигига ариза ёзиб берганига уч йил бўлган: “Момомиз ёлғиз аёл, фарзанди йўқ. Чоли анча олдин ўлиб кетган. Ўн йилча бўлди оёғи ишламай тўшакка михланиб қолган. Туман ҳокимлигига ариза ёзиб берганимдан кейин... Читать дальше...
Аввал хабар берганимиздек, эртага пойтахтимизда Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб Тошкент I халқаро ярим марафони ўтказилади.
Жиззахда аёллар ўртасида юқори савияда ташкил этилган халқаро турнирда олимпиячиларимиз клуб сифатида Европа Чемпионлар лигаси вакилини, таркиб бўйича эса Жаҳон чемпионати иштирокчиларига муносиб қаршилик кўрсата олишди.
Бугун пойтахтимиздаги “Миллий” стадионда Профессионал футбол лигаси томонидан Про-лигага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Фақат маросимда А Про-лига жамоалари ўз рақибларини билиб олишди, В Про-лига иштирокчилари учун бу маросим кейинроқ ташкил этиб берилади.
Шаржа аэропорти 1970 йилда қурилган ва 1977 йилда фаолият бошлаган. Бирлашган Араб Амирликларининг учинчи йирик аэропорти йилига қарийб 12 миллионга яқин йўловчига хизмат кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Илм-фан – 2020” миллий ривожланиш дастури доирасида Нидерландиянинг “Elsevier” компанияси билан мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг нуфузли илмий журналлари платформасини яратиш бўйича келишув имзолади.
Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида бугун Республика халқ таълими вазирлиги, хотин-қизлар қўмитаси, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ўз ишини бошлади.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти Хива туманидан мактуб йўллаган Sizdan Telegram даракчиси 10-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 7-синф ўқувчиларини дарсдан қолдириб, шахсий машинасини ювдирганини иддао қилмоқда.
Юртимизда қизиқчилик, маданият ва санъатга берилаётган эътибор, камчилик ва муаммолар, юмор тарихи ва ривожланиши хусусида санъатшунослик фанлари номзоди, сўз устаси Ортиқ СУЛТОНОВ билан суҳбатлашдик:
Биринчи ўзбек механизатор аёли сифатида ўтган асрнинг етмишинчи йилларида ном чиқарган Турсуной Охунованинг Тошкент вилояти Чиноз туманидаги музейи қайта тикланди. Совет Ўзбекистонида пахта яккахокимлиги даврида аёллар орасида биринчи бўлиб пахта териш трактори рулига ўтириб, турсунойчилар ҳаракатига асос солгани айтилган Охунованинг музейи мустақиллик йилларида йўқ қилинган эди. Ҳукумат нашрларига кўра, Ўзбекистон президентининг топшириғи асосида Охунованинг музайи ободонлаштирилиб, унинг бюсти қайта жойига қўилган. Читать дальше...
Яқинда uza.uz сайтида эълон қилинган ʼʼОлий аттестация комиссияси ўз вазифасини қандай уддалаяпти?ʼʼ сарлавҳали мақола ижтимоий тармоқларда кенг баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Бу ҳақда агентлигимизга кўплаб таклиф, фикр-мулоҳазалар келиб тушмоқда.
Сирдарё вилоятининг барча туманларида чигит экиш бўйича амалий-семинарлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Гулистон туманидаги “Бешбулоқлик Зикрқул туҳфаси” фермер хўжалигида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида ходимлар ва курсантларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида улар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш анъанага айланган.
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва QS (Quacquarelli Symonds) халқаро рейтинг агентлигининг минтақавий директори Зоя Зайцева “Илм-фан – 2020” миллий ривожланиш дастури доирасида мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг халқаро университетлар рейтингига киришини қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик битимни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби Жанговар тайёргарлик бош бошқармаси томонидан Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ўртасида Наврўз байрамига бағишланган скайранинг (Тоққа югуриш) бўйича марафон ўтказилди. Бу хақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этадиган, халқ манфаатига садоқат билан хизмат қиладиган билимли, ташаббускор ва фидойи кадрларни тайёрлаш таълим муассасалари олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.