* * * Машина катта шаҳарга келиб тўхтаганда, вақт хуфтондан ошганди. Бировнинг уйига қуруқ қўл билан кириб бориш уят. Қолаверса, Сусаннага нимадир ҳадя қилишни дилимга тугиб қўйганман. Ўйлаб ўтирмай, бир бекат наридаги кичик бозорчага пиёда йўл олдим. Дам олиш соатлари бошланганига қарамай, бозорчада одам гавжум эди. Сотувчиларнинг қўли-қўлига тегмас, бир-бирларига гал бермай бақир-чақирга […]