* * * Қаергадир қоронғиликка етгач, номаълум қудрат мени судраклашдан тўхтади. Шундагина қандайдир куч сабабми, ё тасодифми, билмадим, уни кўра олдим. Бўйи пакана, кўзлардан мосуво, бадбуруш бир жонзот эди. Ёқимсиз нусхасини кўриб беихтиёр ижирғандим. Аммо қўрқардим. Нафратимни ошкор этишга журъат эта олмасдим. Индамасдан, бўшашганча, вужудимдаги оғриқлар зарбидан қисиниб-қимтинганча у томон жавдирадим. — Мен сени […]