Азиз ва муҳтарам ватандошлар! Сиз азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклаб, эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман. Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда олижаноб фазилатларни, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Бу қутлуғ айёмда ҳаммамиз, аввало, […]