— Агар хонанинг деразаси бўлганда эди ёмғирдан хира тортган бўларди, — деди дарчага кўз тикканча кунни ярим қилган маҳбус. — Шаҳримиз ариқлари икки кунлик ёмғирни тўплайдиган даражада чуқур эмас. Сув машина йўлигача чиқиб кетгандир, ҳойнаҳой?! Йигит ташқаридаги ҳолатни ўзича тасаввур этди. Кичик дарчадан кирадиган қуёшнинг бир тутамгина нури хонанинг тўрт томонини бирдек иситишга қодир эмас. […]