Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 22 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Кечаси 19-21, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.