— Минг хижолат билан бўлса-да, кўнглимни очишга қарор қилдим. Чунки қалбимни кемираётган саволларга ўзим жавоб тополмайдиган кўринаман. Севиб, 3 йил давомида синаб уйланганман. 26 йил яшаб, охири ажрашишга ариза бердим. Вақтида зўр яшардик, еганимиз олдимизда, емаганимиз ортимизда бўлган. Ўзим давлат органида ишлардим, топиш-тутишим яхши эди. Ҳеч кутилмаганда бошимга кулфат тушди. Туҳматга учраб, 2 йил жазони […]