Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида алоҳида қайд этилди. Мажлис тафсилотлари тўғрисида ЎзА ёзмоқда. Бош вазир А.Арипов бошқарган йиғилишда халқ таълими тизимидаги ўрганишлар натижалари таҳлил этилиб, Президентимиз соҳанинг ҳозирги аҳволидан умуман қониқмаётгани, тегишли топшириқлар берилганига […]