Мендан кўпинча “Либоснинг инсон тақдирига, ҳаётига, руҳиятига таъсир қилиши ростми?”, деб сўрашади. Таъсир қилиш ҳам гапми! Кийимлар инсоннинг ҳатто руҳий қувватини бир йўналишдан бошқасига ўзгартира олиш хусусиятига эга. Ўзингизга ярашган, янги либос кийгандаги ҳолатингизни бир эсланг: ўзингиздан мамнунсиз, мағрурсиз, кайфиятингиз ҳам кўтаринки… Мен бу билан инсон ҳамиша гўзал руҳий ҳолатда юриш учун албатта янги либос […]