Осон пул топиш, яхши шароитларда яшаш орзусида ўзга юртларга кетиб, одамфурушларнинг қўлига тушиб қолганларнинг аянчли қисматлари ҳақида кўп эшитамиз. Бироқ бундай ҳолат мен билан юз бермайди, деган ўй-хаёлга бориб, ўз ҳақ-ҳуқуқини англамаган фуқаролар ҳамон одам савдоси жабридан азият чекмоқда.