* * * Тонгга қадар мижжа қоқмадим. Ўз хаёлларим билан тиллашиб чиқдим. Мулоҳазалар, иккиланишлар исканжасида тунни ўтказишга мажбур бўлдим ва тонг деразадан аста юз кўрсата бошлаганда, бир қарорга келгандек, ўрнимдан турдим. «Мен неки қилган бўлсам, Шаҳнозага бўлган меҳрим ҳаққи қилдим — ўйладим ўзимча. — Қанчалар аҳмоқман мен! Шунча кундан бери нимага ўйлаб, мушоҳада қилиб […]